«Оғир ва узоқ давом этган касалликдан кейин Владимир Волфович Жириновский бу оламни тарк этди», — дея расман маълум қилди Росссия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.
Маълумот учун: жорий йилнинг 25 март куни ҳам Жириновский вафот этгани ҳаақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинроқ сиёсатчининг ўлими тасдиғини топмади.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский 2 февраль куни коронавирус билан касалхонага ётқизилган. Ўшандан бери оммавий ахборот воситалари унинг аҳволининг ёмонлашуви ҳақида кўплаб норасмий маълумотларни чоп этди. Бироқ ЛДПР матбуот хизматида бундай маълумотларнинг ҳаммаси миш-мишлар деб аталди ва уларни рад этди. Охирги марта 21 март куни ЛДПРда Владимир Жириновский шифокорлар режасига мувофиқ даволанишни давом эттираётганини, касалликдан сўнг реабилитация жараёни бироз вақт талаб этишини айтганди.


