1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Владимир Норов нафақага чиқди

Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири нафақага чиққанини маълум қилди.

Владимир Норов нафақага чиқди

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири, Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимларида ишлаган Владимир Норов нафақага чиқди. Бу ҳақда у Twitterʼда хабар берди.

 

Владимир Норов давлат идоралари ва хорижий дипломатик миссиялардаги 45 йиллик фаолиятидан сўнг нафақага чиқишга қарор қилганини ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевга бу қарорини қўллаб-қувватлаганидан чин дилдан миннатдорлик билдирган.

 

«Мен Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига инвестициялар, инновацион технологиялар ва рақамли янгиликларни жалб қилишда фойдаланиш ниятидаман. Шу сабабли мен Silk Road Advisory консалтинг компаниясини ташкил қилдим», — деб ёзган Норов.

 

Маълумот учун, Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби  ҳамда Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика