Россия етакчиси унда севимли спорт турлари ҳақида ҳам сўзлаб берди. Масалан, у графигига ҳалал қилмаса, кечки ҳоккей лигаси тадбирларида бажонудил қатнашган бўлишини айтди.
"Имкон бўлди дегунча тоғ чанғисида учаман. Аммо менинг спортдаги қизиқишларим шу билан тугамайди. Биатлон, фигурали учиш ёқади, у ерда бизнинг спортчиларимиз жуда кучли. Трампилиндан чанғида сакрашга ҳам қизиқаман", — деган Владимир Путин.
Аммо у вақт етишмовчилиги туфайли мусобақаларни фақат телевизор орқали кўришини ҳам айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари шу йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Шарофат Маҳмудова


