Спорт

Пекин Олимпиадаси бошқа санага кўчириладими?

Швейцария Олимпия қўмитаси Пекин Олимпиадасини бошқа санага қолдиришни сўрамоқда.

Пекин Олимпиадаси бошқа санага кўчириладими?

 

Швейцария олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасидан (ХОҚ) 2022 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини бошқа муддатга кўчиришга чақирди.

 

Швейцария Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Ралф Стокли бу таклифни коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият билан боғлиқлигини тушунтирди.

 

“Биз деярли ҳар куни спортчилар коронавирус билан касалланганлигини эшитмоқдамиз. Шунинг учун улар Олимпиадага йўлланмани қўлга кирита олмаслиги маълум бўлиб қолмоқда. Мусобақа бошланишига оз фурсат қолмоқда. Бироқ, уни бошқа муддатга қолдириш имкониятларини муҳокама қилишимиз мумкин. Агар энг яхши спортчилар Олимпиядада иштирок этолмаса, мусобақа нуфузига таъсир қилиши аниқ”.

 

Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари шу йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Украина қишки Олимпия ўйинлари мезбонлигини қўлга киритмоқчилиги ва ёзги Олимпия ўйинларига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Роналдунинг трансфер қиймати кескин пасайиб кетди

“Ал-Наср”даги муваффақиятли мавсумга қарамай, футболчининг бозор қиймати пасайди.

custom img

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

custom img

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби эълон қилинди

Ушбу рўйхатдан ортда қолган мавсумда Ироқ чемпионати тўпурари бўлган Шерзод Темиров тушиб қолди.

custom img

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  жамоанинг ўйини ва ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.

custom img

Ўзбекистон Канадага 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди

Эдмонтон шаҳрида ўтган ўртоқлик учрашувида Канада Осорио ва Нельсоннинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

custom img

ПСЖ Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди

Финалда “Арсенал” билан дуранг (1:1) қайд этган парижликлар пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида устун келди.

custom img

Футзал бўйича 2025-26 — йилги мамлакат чемпионати якунланди

Мавсум ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"