Украина президенти Владимир Зеленский 11 июль куни Шимолий Атлантика альянси саммити бошланган Вилнюсга етиб келди. Бу ҳақда Литва ва Украина ОАВлари хабар берди.
Украина раҳбарининг матбуот котиби Сергей Никифоров Зеленский Вилнюсга келганини тасдиқлади. Украина президенти Рзешов шаҳридан Польша ҳукумати самолётида етиб келган. ОАВ маълумотларига кўра, Зеленский соат 18:00да чиқиш қилиши кутилмоқда.


