Энергетика вазирлигининг хабар беришича, 24 метр/секунд тезликда эсаётган кучли шамол туфайли водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Шу сабабли хавфсизликни таъминлаш мақсадида Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр тармоқлари вақтинча тармоқдан ажратилган.
Бунинг натижасида бир нечта насос стансиялар, аҳоли ҳамда юридик истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти. Маълум қилинишича, ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.


