Магистраль газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги «Янгиер-Оҳангарон» магистраль газ қувури қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинган ва 6 километр қисми монтаж қилинган. Янги магистраль газ қувури 2023 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Мазкур газ қувури ишга тушгач, водий вилоятларининг газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.


