1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Вояга етмаган қизини қийноққа солиб келган ота 3 йилга қамалди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўз ота-онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалганди.

Вояга етмаган қизини қийноққа солиб келган ота 3 йилга қамалди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизнинг ўз ота-онаси томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалганди.

 

Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида Р.Т. (1978 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

 

Аниқланишича, Р.Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган.

 

Суд ҳукмига мувофиқ Р.Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ушбу ҳукмдан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика