1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Вояга етмаганларга «Умра» хизматлари кўрсатилмайдиган бўлди

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Вояга етмаганларга «Умра» хизматлари кўрсатилмайдиган бўлди

 

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда бир қанча талаблар белгиланди.

 

Унга кўра, эндиликда «Умра» хизматлари фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилади.

 

«Умра» хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида, диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайинланади.

 

«Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассис бўлиши керак.

 

«Умра» хизматлари вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди.

 

Лицензия олиш учун туристик фирмалар 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиши керак.

 

Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ва давлат божи ундирилмайди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика