1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Хабиб Нурмагомедов коронавирусга чалинди

Ҳозирда спортчи Сингапурдаги меҳмонхоналарнинг бирида карантинда экани маълум қилинди.

Хабиб Нурмагомедов коронавирусга чалинди

 

Енгил вазн тоифасидаги UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Аsian ММА хабар берди.

 

Аниқланишича, спортчининг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиққан. У ўша ерда ўз тарбияланувчиси Сайгид Изагахмаевнинг One Championship промоушени доирасидаги жангда қатнашишни режалаштирган эди. Афсуски, Хабиб энди аренада бўлмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов фаолиятидаги сўнгги жангини 2020-йилнинг октябрь ойида америкалик Жастин Гетжига қарши ўтказган. Улар ўртасидаги тўқнашувда Хабиб бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди. Жангдан сўнг Нурмагамедов фаолиятини якунлаганини эълон қилган.

 

Маълумот учун, Хабиб ММА да 29 та жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика