1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Хакерлар банкрот бўлган биржадан юзлаб миллион доллар пулни ўмарди

CNBC  телеканали бу бўйича маълумот берди.

Хакерлар банкрот бўлган биржадан юзлаб миллион доллар пулни ўмарди

 

Банкрот бўлган FTX криптовалюта биржаси хакерлар унинг ҳисобидан 415 миллион доллар ўғирлаганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, 323 миллион доллар FTX.com халқаро компаниясидан, 90 миллион эса унинг Америка бўлимидан ўғирланган. Шунингдек, 2 миллион доллар Alameda Research фондидан ечиб олинган.

 

CNBC FTX’нинг ликвид активлари 5.5 миллиард доллар эканини айтмоқда. У биржа асосчиси Сэм Бэнкман-Фрид бойлигини ҳам ўз ичига олади.

 

Ноябрь бошида FTX банкротлик бўйича ариза топширганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика