1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Халқаро савдо ўсяптими ёки камаймоқдами?

Немис экспертлари бу бўйича тадқиқотларини эълон қилди.

Халқаро савдо ўсяптими ёки камаймоқдами?

 

Халқаро савдо ўсмоқда, бу узоқ ўсишнинг бошланиши бўлиши мумкин. Бу ҳақда Киль халқаро иқтисодиёт институти (IfW) маълум қилди.

 

IfW маълумотларига кўра, январда 2022 йил декабрига нисбатан глобал савдо 2.1 фоизга кўпайган. Бу айниқса, немис ва Европа ташқи савдоси катта фойда кўрган. Хусусан, Германияда экспорт 2.1 фоизга, импорт эса 2.6 фоизга ошган. ЕИда бу кўрсаткич 3 ва 3.2 фоизни ташкил этган. Россия Ғарб санкцияларига қарамай, ўз денгиз савдосиини кўпайтирган. Москва эскпорти 2.2 фоизга, импорти 1.1 фоизга ўсган.

 

Бошқа томондан АҚШ ва Хитой билан боғлиқ вазият яхши эмас. АҚШ экспортини 3.6 фоизга оширган бўлса-да, импорти 1.4 фоизга қисқарган. Хитойда бу мос равишда +1.9 % ва -1.1 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга экспертоарнинг фикрича, Хитой савдосида ўсиш потенциали бор.

 

Бундан ташқари, дунё океанлари орқали товарлар ташишда босим анча камайган. IfW маълумотларига кўра, денгиз кемалари орқали олиб келинаётган товарларнинг 8 фоизи йўлда ушланиб қолган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика