1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Халқлар дўстлиги" метросининг чиқиш йўли маълум муддатга ёпилади

Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" маълум қилди.

"Халқлар дўстлиги" метросининг чиқиш йўли маълум муддатга ёпилади

 

Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

 

Қайд этлишича, ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

 

Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли (Ташкент ситй мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февраль санасидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли ("Халқлар дўстлиги" саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика