ҲАМАС ҳаракати АҚШ Президенти Дональд Трамп номига мактуб йўллаб, Ғазо секторида 60 кунлик оташкесимни таъминлаш эвазига гаровда сақланаётганларнинг ярмини озод қилишга тайёр эканини билдирди.
Бу ҳақда “Fox News” нашри АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили ҳамда музокараларда иштирок этган манбаларга таяниб хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, мазкур мактуб Қатарда бўлиб, ушбу ҳафта давомида Президент Трампга етказилиши режалаштирилган.
Музокаралар жараёни мураккаб тус олгани ҳам таъкидланмоқда. Сабаби, Қатар жорий ой бошида Доҳада ҲАМАС раҳбариятига уюштирилган суиқасд уринишларидан сўнг, қолган 48 нафар гаровдагиларни озод этиш бўйича воситачилик фаолиятини вақтинча тўхтатган эди.


