1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ханун тўфони Японияга етиб келди

Япония метеорология агентлиги тайфун ер кўчкилари, сув тошқинлари ва кучли шамолларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

Ханун тўфони Японияга етиб келди

 

Чоршанба куни Япониянинг жануби-ғарбидаги Кюсю оролининг айрим ҳудудларига Ханун тайфуни кучли ёмғир келтирди, деб хабар берди Kyodo агентлиги.

 

Тўфон туфайли оролда электр таъминоти узилган, тезюрар поездлар ҳаракати ҳам тўхтатилган.

 

Япония метеорология агентлиги секин ҳаракат қилаётган тайфун ер кўчкилари, сув тошқинлари ва кучли шамолларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Кюсю жанубида ва шимолида, шунингдек, Амами-Осима оролида кучли ёмғир бўлиши мумкин.

 

Агентликнинг қўшимча қилишича, Тинч океани соҳилидаги Япониянинг ғарбий ва шарқий қисмини қамраб олган ҳудудларда август ойида рекорд даражадаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

 

Kyushu Electric Power Co. маълумотларига кўра, чоршанба куни маҳаллий вақт билан эрталабки соат 10:00 ҳолатига кўра, Кумамото, Оита, Миязаки ва Кагосима префектураларида 17 630 га яқин уй электр таъминотидаги узилишлардан зарар кўрган.

 

Метеорология агентлиги маълумотларига кўра, соат 14:00 да Ханун тўфони Макуразаки шаҳридан 140 км ғарбда бўлган. Тайфундаги шамол тезлиги соатига 144 км га етади.

 

Бундан ташқари, Yonhap ахборот агентлигининг хабар беришича, чоршанба куни жанубий Чеджу оролида яқинлашиб келаётган тўфон сабабли 140 га яқин рейслар тўхтатилган.

 

Корея метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, кучли тўфон Япониядан Жанубий Корея томон ҳаракатланяпти. Прогнозларга кўра, эртага мамлакатнинг жанубий қирғоқбўйи ҳудудларига ўтади.

 

Чеджу халқаро аэропортининг маълум қилишича, кунига режалаштирилган 492 рейсдан 137 таси маҳаллий вақт билан соат 13:00 ҳолатига кўра бекор қилинган.

 

Оролдан оролга йўловчилар қатнови ҳам тўхтатилди ва жума кунигача давом этмайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика