1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хатирчида аёл туғруқдан сўнг вафот этди

Ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.

Хатирчида аёл туғруқдан сўнг вафот этди

 

Навоий вилоятидаги Хатирчи туман тиббиёт бирлашмасида аёл туғруқдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Хатирчи тумани, “Хонақа” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро С.Х. туғруқдан сўнг туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хати-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

 

Текширув ҳаракатлари эса вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича баёнот бериб, аёл муассасага олиб келинганида аҳволи ўта оғир бўлганини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика