1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Хави Погбанинг “Барса”га ўтишини истамади

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Пол Погба “Барселона” клубининг режаларига тўғри келмади.

Хави Погбанинг “Барса”га ўтишини истамади

 

Франциялик футболчининг агенти Мино Раёла мижозининг трансферини “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан муҳокама қилганига қарамай, мазкур шартномага бир қанча ҳолатлар халақит бермоқда.

 

Биринчидан, Погбанинг маоши ва Раёлaнинг шарти “Барса” учун жуда қимматга тушмоқда. Иккинчидан, каталонияликлар бош мураббийи Хави Погбанинг келишидан манфаатдор эмас, чунки клубда ярим ҳимоя чизиғи етарли даражада кучайтирилган.

 

Аввалроқ, Френки де Ёнг “Барселона”да қолмоқчи эканлиги ва каталонияликлар трансферлар учун маблағ излаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика