1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хитой авиакомпанияси Урумчи – Самарқанд авиақатновини очади

Пекин-Тошкент йўналишида қатновларни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти.

Хитой авиакомпанияси Урумчи – Самарқанд авиақатновини очади

 

Кеча, 9 август куни Транспорт вазирлигида China Southern Airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашув доирасида Урумчи – Самарқанд янги йўналишини очиш, Uzbekistan Airways билан «код-шер» тижорат шартномаси бўйича рейсларни амалга ошириш ва Пекин-Тошкент йўналишида қатновларни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Шунингдек, Транспорт вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мавжуд квоталар ва жорий йилнинг октябр ойида Пекин шаҳрида икки мамлакат авиация расмийлари ўртасида музокаралар ўтказилишини муҳокама қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика