1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой айрим АҚШ маҳсулотларини бождан озод қилмоқчи

125 фоиз бождан озод бўлиши мумкин бўлган товарлар рўйхати тайёрланди.

Хитой айрим АҚШ маҳсулотларини бождан озод қилмоқчи

 

Хитой ҳукумати 125 фоиз бож ставкасидан озод қилинадиган АҚШда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатини тайёрлаб, бу ҳақда айрим компанияларни шахсий тартибда хабардор қилмоқда.

 

Манбаларга кўра, фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи бир Америка компаниясига Хитой расмийлари бевосита мурожаат қилган. Ушбу компания илгари ҳам айрим дори воситалари учун бождан озод қилишни сўраган, чунки улар АҚШ технологияларига таянади.

 

Бошқа манба маълумотига кўра, Хитойнинг шарқий ҳудудида расмийлар хорижий инвестор бож ставкалари туфайли юзага келган муаммолар ҳақида ҳисобот беришни сўраган. Шунингдек, жануби-шарқий минтақадаги тўқимачилик ва яримўтказгич ишлаб чиқарувчи корхоналарга АҚШ-Хитой тарифларининг бизнесга таъсирини ўрганиш учун сўровлар юборилган.

 

Бу ҳаракатлар Пекиннинг АҚШ билан тариф урушида очиқ муроса қилмай, лекин ички даражада айрим имтиёзлар орқали босимни юмшатишга тайёрланаётганидан далолат беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика