Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясининг Лешан шаҳрида якшанба куни юз берган тоғнинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди.
Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, қулаш якшанба куни эрталаб Сичуань провинцияси Лешан шаҳридаги давлат ўрмон хўжалиги корхонаси ҳудудида содир бўлган.
Қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш учун воқеа жойига 600 дан ортиқ одам юборилган. Қидирув ишлари кеча маҳаллий вақт билан 20:00 да якунланган.
Айни пайтда тоғнинг қулаши сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.


