1 июнь 2025 йилдан бошлаб Хитой Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этди. Эндиликда ўзбекистонликлар ушбу давлатга қисқа муддатли сафарлар — саёҳат, қариндошлар зиёрати ёки ишбилармонлик мақсадларида визасиз боришлари мумкин.
Мазкур имтиёз 30 кунгача бўлган муддат учун амал қилади. Аммо визасиз режим Хитойда ўқиш, ишлаш ёки оммавий ахборот воситалари билан шуғулланиш ниятида бўлган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга сафар қилмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан амалдаги тартибларга риоя қилишни, паспорт ва қайтиш чипталари бўлишини ҳамда сафар мақсади аниқ кўрсатилишини тавсия қилмоқда.


