Илон Маск Марсни колонизация қилишни орзу қилаётган бир пайтда, Хитойда ракета ёрдамида почта етказиб бериш технологияси устида амалий ишлар бошлаб юборилди. Маҳаллий стартап — Space Epoch томонидан ишлаб чиқилган ва аллақачон Alibaba билан ҳамкорлик шартномаси имзолаган кўп марталик ракета синовдан ўтказилди.
Лойиҳага кўра, ракета 10 тоннагача юкни атиги бир соат ичида дунёнинг исталган нуқтасига етказиб бера олади — албатта, агар бу жойлар Хитойдан ракета қабул қилишга рози бўлса. Юклар белгиланган ҳудудга туширилади ва кейин маҳаллий омборларга етказилади.
Бундан ташқари, ушбу ракета сунъий йўлдошлар учириш ва бошқа орбитал миссиялар учун ҳам фойдаланилиши режалаштирилган. Бу ташаббус глобал логистика тизимида инқилобий бурилиш ясаши мумкин.


