1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасида Ўзбекистон ўз компаниялари иштирокини таклиф қилмоқда

Ўзбекистон юк ҳажмини ошириш учун Қашқар станциясига “экспорт” мақоми берилишини сўради.

“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасида Ўзбекистон ўз компаниялари иштирокини таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган учрашувларда "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темир йўли лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Суҳбатдош томон Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар миллий қўмитаси вакиллари бўлди.

 

Учрашув чоғида Ўзбекистон томони йирик халқаро инфратузилма лойиҳаси — “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилишида маҳаллий қурилиш, лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг тўғридан-тўғри иштирокини таъминлаш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди. Бу нафақат иқтисодий жиҳатдан фойдали, балки миллий қурилиш саноатини ривожлантиришда ҳам муҳим омил бўлиши қайд этилди.

 

Шунингдек, томонлар ушбу янги йўналиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилар экан, Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Қашқар станциясига “экспорт” мақоми беришни таклиф қилди. Бу станция орқали Ўзбекистон ва минтақавий экспорт ҳажмларини ошириш, юк оқимларини соддалаштириш ва транзит самарадорлигини кучайтириш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа минтақадаги транспорт-логистика тармоғини кенгайтириш, Осиё билан Европа ўртасидаги савдо йўлларини диверсификация қилиш ва Евроосиё иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Томонлар темир йўл қурилиши бўйича техник-иқтисодий асосларни якунлаш, ишларнинг молиявий модели устида иш олиб бориш ҳамда босқичма-босқич амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика