Хитой Россияга учувчисиз учиш аппаратлари, артиллерия ва ўқ-дорилар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда АҚШ разведкасига таяниб, СНН хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хитой ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Бироқ етказиб бериш нархи ва ҳажми бўйича музокаралар давом этмоқда. Сўнгги ҳафталарда АҚШ разведкаси Пекин Москвага қурол-яроғ бериш тарафдори эканини кўрсатиши мумкин бўлган маълумотларни қўлга киритгани айтилмоқда.
ХХР дронларни етказиб беришдан ташқари, ўқ-дориларни узатишни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аввалроқ Хитойни Россияга ноҳарбий ёрдам беришда айблаган ва Пекин қурол-яроғ юбориш масаласини кўриб чиқаётганини даъво қилган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин буни спекуляция деб атаганди.


