Хитойда сайёҳ кийимида 20 та экзотик ҳайвонни олиб ўтмоқчи бўлганида ушланди. Ҳодиса жанубий Гуандун провинциясидаги Шенчжен шаҳрида содир бўлган.
У Хитой ва Гонконг чегарасидаги Футян портида божхона ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Аёлнинг тор кийими, ғалати юриши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Текширув шуни кўрсатдики, у илонларни чўнтагига ва танасига — бели ва бўйнига яширган.
Хитойда ҳар қандай экзотик ҳайвонларнинг контрабандаси тақиқланган.
Қоидабузарни жарима ва қамоқ жазоси кутмоқда, деб ёзади Ҳуанқиу Шибао газетаси.