1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хитойда авж олаётган чикунгуния вируси Ўзбекистонга ҳам хавф соляптими?

Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси чикунгуния вируси бўйича расмий муносабат билдирди.

Хитойда авж олаётган чикунгуния вируси Ўзбекистонга ҳам хавф соляптими?

Сўнгги кунларда Хитойда чикунгуния вируси тарқалаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда хабарлар эълон қилинмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу касаллик туфайли минглаб одамлар зарарлангаи айтилаётгани аҳоли орасида вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш эҳтимоли юзасидан хавотир уйғотмоқда.

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мазкур масалага изоҳ берди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, чикунгуния вируси Ўзбекистон учун эпидемиологик хавф туғдирмайди, чунки бу касалликни тарқатувчи Aedes aegypti ёки Aedes albopictus турига мансуб чивинлар Ўзбекистон табиий шароитида учрамайди.

 

Айни пайтда республика ҳудудида эпидемиологик барқарорликни сақлаш мақсадида тизимли профилактик чоралар кўрилмоқда.

 

Санитария назорати кучайтирилган, вазият доимий мониторинг остида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика