1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда биотехнология заводи портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ҳокимият томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи тузилган.

Хитойда биотехнология заводи портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

 

 

Хитойнинг шимолидаги Шанси провинциясида жойлашган биотехнология корхонасида содир бўлган портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат давлат ОАВлари хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса Шоужоу шаҳрига қарашли Шанйин туманидаги Жиапенг Биотечнологй компаниясининг ишлаб чиқариш цехларидан бирида юз берган. Портлаш шанба куни эрта тонгда содир бўлган.

 

Воқеа жойида қалин тутун кузатилган, ҳудуд дарҳол ўраб олинган ва махсус хизматлар иш бошлаган. Ҳозирча портлаш сабаблари расман эълон қилинмаган.

 

Хабар қилинишича, компаниянинг қонуний вакили қўлга олинган. Маҳаллий ҳокимият томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи тузилган.

 

Жиапенг Биотечнологй компанияси 2025 йил июнь ойида ташкил этилган бўлиб, асосан ҳайвонлар учун озуқа, кўмир маҳсулотлари ва қурилиш материаллари билан боғлиқ тадқиқотлар олиб боради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика