1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда энди вазн ташлаган ходимларга пул берилади

Компаниялардан бири соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида янгича акция бошлади.

Хитойда энди вазн ташлаган ходимларга пул берилади

Хитойнинг жанубий Гуангдонг провинциясида жойлашган Инста360 фотоаппарат компанияси ўз ходимлари учун “Вазн ташланг ва пул ишланг” танловини эълон қилдиди. Қоидалар оддий: йўқотилган ҳар 500 грамм вазн учун раҳбарият 500 юань (70 доллар) тўлайди. Аксинча, ходим 500 грам вазн йиғса, у компанияга 800 юань (112 доллар) жарима тўлайди.

 

Хабар қилинишича, ҳозирча ҳеч ким жаримага тортилмаган. 99 нафар ходим ушбу акцияга қўшилиб, жами 950 кг вазн йўқотди ва жами 1 миллион юань (139 389 доллар) ишлаб олди.

 

Инста360 таъкидлашича, ташаббус соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимларни ҳаёт ва ишга ижобий муносабатда бўлишга ундашга қаратилган.

 

Бу ғоя интернетда шов-шувга сабаб бўлди, кўплаб фойдаланувчилар ўз компанияларини шунга ўхшаш танловларни ўтказишга чақирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика