1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Хитойда кучли бўрон ҳаёт тарзини издан чиқарди

21:57 / 12.04.2025

674

Хитойда кучли бўрон ҳаёт тарзини издан чиқарди

Хитойда кучли бўрон ҳаёт тарзини издан чиқарди

Бу Хитойда сўнгги 50 йилликдаги энг кучли бўрон ҳисобланади.

 

Хитой шимоли ва пойтахт Пекинга ёпирилган кучли шамол транспорт тизимига жиддий таъсир кўрсатди. Хабарларга кўра, Пекиндаги икки йирик аэропортда жами 838 та авиарейс бекор қилинган.

 

Шунингдек, аэропорт метроси ва юқори тезликдаги темир йўлнинг айрим йўналишлари ҳам вақтинча тўхтатилган. Бўрон сабабли шаҳардаги кўплаб диққатга сазовор жойлар, боғлар ва тарихий масканлар ёпилган.

 

Шамол тезлиги соатига 150 кмгача етган. Мутахассислар бу даражадаги кучли шамол Пекинда сўнгги 50 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта кузатилаётганини таъкидлашмоқда.

 

Об-ҳаво ноқулайлиги дам олиш кунлари ҳам давом этиши кутилмоқда. Расмийлар тана вазни 50 кг дан кам бўлган фуқароларга кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика