Хитойда сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи биринчи завод ишга туширилди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри ёзмоқда.
Икки йилдан сўнг корхонада йилига юзлаб тонна сунъий гўшт ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган тижорат корхонаси ишга туширилади.
Заводга 2000 литрли биореактор ўрнатилган. Келажакда компания эгалари ускуналар сонини ошириш истагида. Ушбу маҳсулотнинг бир килограмм нархи 100 доллардан арзонлаши кутилмоқда.
Компания сунъий гўштни АҚШ ва Сингапурда сотишни кўзда тутган – мазкур мамлакатларда лабораторияда етиштирилган маҳсулотларни сотишга рухсат берилган.
Журналистларнинг ёзишича, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Пекин ҳайвонот оқсили манбасини топиши керак. Сунъий гўшт корхонасининг ишга туширилиши Хитой учун чинакам ютуққа айланади.


