2023 йил якунига қадар Хитойдан Хоразмга 100 та янги автобус олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда. Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Бунёдйўловчиташиш» МЧЖ ХИтойнинг “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи билан шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур шртномага мувофиқ, автобуслар жорий йилнинг якунига қадар Хоразм вилоятига олиб келиниши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи R.Babayev ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда айни дамда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Хизмат сафари давомида “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи фаолияти билан танишиб, сотиб олинадиган автобусларни етказиб берилиши, мазкур автобусларга сервис хизмати кўрсатиш ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан завод вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи ва «Бунёдюловчиташиш» МЧЖ ўтасида бир қатор келишувларга эришилди.