Ўзбекистон

Хитойдан Хоразмга 100 та автобус олиб келинади

Улар йил охиригача етказиб берилади.

Хитойдан Хоразмга 100 та автобус олиб келинади

 

2023 йил якунига қадар Хитойдан Хоразмга 100 та янги автобус олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.

 

Вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Бунёдйўловчиташиш» МЧЖ ХИтойнинг  “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи билан шаҳар йўналишлари  учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур шртномага мувофиқ, автобуслар жорий йилнинг якунига қадар Хоразм вилоятига олиб келиниши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи R.Babayev ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда айни дамда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

 

Хизмат сафари давомида “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи фаолияти билан танишиб, сотиб олинадиган автобусларни етказиб берилиши, мазкур автобусларга сервис хизмати кўрсатиш ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан завод вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда “Зҳонгтонг Бус Ҳолдинг” заводи ва «Бунёдюловчиташиш» МЧЖ ўтасида бир қатор келишувларга эришилди.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

3,2 млрд сўм қиморга тикилди: банк ходими мижозлар маблағини ўзлаштирган

Андижонда онлайн қимор билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Зиёратга юбориш ваъдаси: “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди

Уч ҳудудда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул олган шахслар ушланди.

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралия меҳнат бозорига йўл очилмоқда: ўзбекистонлик мутахассислар ишга жалб этилиши мумкин

Австралиянинг Шимолий ҳудуди вакиллари билан ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Боғчалардаги болаларда кўз касаллиги тарқалаяптими?

Тошкент вилояти ССБ тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

“BBB-” даражасига эришиш учун бир поғона қолди — Саида Мирзиёева

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги “барқарор” прогноз билан “BB+” даражасига кўтарилди.