1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойнинг собиқ спорт вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди

У коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган.

Хитойнинг собиқ спорт вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди

 

Хитойнинг собиқ спорт вазири Гоу Чжунгувен коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди ва ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ССТV телеканали хабар берди.

 

Суд ҳукмига кўра, жазо ижроси икки йилга шартли равишда тўхтатилган. Гоу Чжунгувен 236 миллион юань (тахминан 33,4 миллион доллар) миқдорида пора олишда айбланган.

 

Суд қарорига мувофиқ, собиқ амалдор умрбод сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди. Унинг барча шахсий мол‑мулки мусодара қилиниб, ноқонуний йўллар билан олинган даромадлар ва уларга ҳисобланган фоизлар давлат мулкига ўтказилади.

 

Агар жазо ижроси тўхтатилган икки йиллик муддат давомида янги ҳуқуқбузарликлар аниқланмаса, ўлим жазоси умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади.

 

Аввалроқ Коррупцияга қарши кураш бўлимининг собиқ раҳбари порахўрликда айбдор деб топилиб 15 йилга қамалган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика