Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланади. Натижада ушбу жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2144 та хўжалик юритувчи субектларга нисбатан қўлланилган жарима бўйича юзага келган 1,7 трлн сўм миқдоридаги қарздорлик ҳисобдан чиқарилди. Шунингдек, 1631 та субектга 2,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан иқтисодий судларга киритилган аризалар кўриб чиқилиши тўхтатилади.
Бундан ташқари, 4170 та субектга нисбатан 5,5 трлн сўм миқдорида жарима қўллаш юзасидан кўрилаётган чоралар тўхтатилди.


