1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хоманаийнинг набираси Исроил ва АҚШга таҳдид қилди

У айрим мусулмон давлатлари имконият туғилганда Исроилга қарши ҳарбий чоралар кўриши мумкинлигини билдирди.

Хоманаийнинг набираси Исроил ва АҚШга таҳдид қилди

 

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хоманаийнинг набираси Али Аҳмад Хоманаий Исроил ва Қўшма Штатларга нисбатан кескин баёнотлар билан чиқди.

 

У Ливаннинг Маядеэн телеканалига берган интервьюсида агар бирон бир исломий мамлакат Исроилга ракета отиб, уни "вайрон қилишга" қодир бўлса, улар Исроилга ҲАМАС қилганидек муносабатда бўлишларини таъкидлади.

 

Хоманаий, шунингдек, мусулмон мамлакатлари Исроилга қарши кескин чоралар кўриш эҳтимолини тилга олиб, мусулмон жамиятлари Исроилдан қўрқмаслигини таъкидлаган.

 

Баёнот давомида у АҚШга ҳам мурожаат қилиб, Эрон ва унга яқин кучларга нисбатан босим кучайтирилса, кескин қаршилик бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Шу билан бирга, минтақадаги хавфсизлик вазияти сабаб айрим расмий тадбирлар ўтказилиши бекор қилингани ҳақида ҳам хабарлар берилган.

 

Мутахассислар эса Эрон ички сиёсий барқарорлиги масаласи мураккаб бўлиб қолаётганини, ҳар қандай кескин ўзгаришлар минтақада янги беқарорлик хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини қайд этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика