"Бугунги тонг нохуш хабар олиб келди. Бир пайтлар "Бедана" қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда, созанда, бастакор, энг муҳими, яхши инсон Бахтиёр Султонов вафот этибдилар. Икки кун олдин 1 январь куни кечқурун телеграмдан янги йил табригини жўнатгандилар. Кеча кечқурун Кумушнинг янги хоразмча қўшиғини студияда айттириш учун устани чақирамиз деб режа қилгандик. Бахтиёр ака билан анча ҳамкорлик қилганмиз, кўп суҳбатда бўлганмиз. Доим ҳаракатда эдилар. Ниятлари кўп эди", — деб изоҳ қолдирган шоир.
Бахтиёр Султонов "Бедана" қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олганди, у "Тошкент" гуруҳининг хонандаси бўлган. Шунингдек, марҳум хонанда "Дилдорим", "Дўст", "Боғ сайлина галади" ва бошқа қўшиқлар муаллифидир.
Zamon.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


