Ўзбекистон

Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

Бу ҳақида шоир Бобур Бобомурод ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Хонанда Бахтиёр Султонов вафот этди

"Бугунги тонг нохуш хабар олиб келди. Бир пайтлар "Бедана" қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда, созанда, бастакор, энг муҳими, яхши инсон Бахтиёр Султонов вафот этибдилар. Икки кун олдин 1 январь куни кечқурун телеграмдан янги йил табригини жўнатгандилар. Кеча кечқурун Кумушнинг янги хоразмча қўшиғини студияда айттириш учун устани чақирамиз деб режа қилгандик. Бахтиёр ака билан анча ҳамкорлик қилганмиз, кўп суҳбатда бўлганмиз. Доим ҳаракатда эдилар. Ниятлари кўп эди", — деб изоҳ қолдирган шоир. 

 

Бахтиёр Султонов "Бедана" қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олганди, у "Тошкент" гуруҳининг хонандаси бўлган. Шунингдек, марҳум хонанда "Дилдорим", "Дўст", "Боғ сайлина галади" ва бошқа қўшиқлар муаллифидир.

 

Zamon.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"