Блогер Сардор Комилов хонанданинг уйида меҳмон бўлиб, у билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида Рашид Ҳолиқов журналистга ҳашаматли машиналарини кўрсатди.
Хонанданинг таъкидлашича, унинг учун "қадами қутлуғ" келган автомобили бор. Холиқов ҳеч қачон уни сотмаслигини айтади.
"Гаражга фақатгина 3 та машинаси сиғади: "Gelandewagen 63", "Lexus" ва "LX Kia Seltos". "Маlibu-2" эса автопаркда қолди", — дейди қўшиқчи.
Р.Ҳолиқов ҳар доим автомобилларини бир жойда — ўзи хизматларидан қониқадиган автомойкада 150 минг сўмга ювдиришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юлдузар қандай қандай автомабилда юриши ҳақида хабар берилганди.


