1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle

Юлдузлар қандай автомобилда юради?

Машҳурларнинг машҳур автомобиллари билан танишинг.

Юлдузлар қандай автомобилда юради?

 

Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қора рангли “BMW х7” русумли автомобили бор. Уни турмуш ўртоғи Мансур Абалиев 2019 йилда хонанданинг туғилган кунига совға қилган.

 

Муниса Ризаева ҳам Юлдуз Усмоновадан қолишмайди. Унда ҳам “BMW х7” автомобиль бор. Фақат оқ рангда. Шунингдек, Ризаеванинг “Malibu-2” си ҳам бор. У шу кунгача “Jiguli”, “Matiz”, “Nexia”, “Nissan” ва “Mercedes”нинг бир неча русумларини бошқарган.

 

Раққоса ва актриса Паризода айни кунларда янги автомобиль олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида сторис жойлаган. Паризода 2018 йилдан буён “Malibu” ҳайдайди. Унинг илк бошқарган машинаси “Nexia”.

 

Ҳосила Раҳимова 2 ой аввал Дубайдан “Toyota Land Cruiser  х4” автомобили сотиб олди. Хонанда ушбу машинасини буюртма асосида олиб келган.

 

— Илк марта “Jiguli” бошқарганман. Уни дадам совға қилганди”, — дея эслайди хонанда.

 

Қизиқчи ва актриса Ҳалима Ибрагимованинг “Malibu-2” ва “Tracker” автомобили бор. Актриса зарурат бўлмаса, деярли рулга ўтирмайди. Автомобилларини,  асосан, турмуш ўртоғи бошқаради.

 

Шохжаҳон Жўраев “Toyota Land Cruiser Prado” русумли автомобил бошқаради. Худди шу русумдаги автомобиль қизиқчи Аваз Охун ва хонанда Ботир Қодировда ҳам бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика