1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Ҳолат бўйича прокуратура маълумот берди.

Хоразмда 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

 

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.  

 

Бугун, 6 май куни соат 12:50 ларда Қўшкўпир туман ИИБ навбатчилик қисмига фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойи туман прокурори Б.А.Матрасулов раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ва суд тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.

 

Маълум қилинишича, 2005 йилда туғилган фуқаро Ч.Қ. Қўшкўпир тумани “Хадра” қишлоғи “Незахос” маҳалласида яшаган. Ҳозирда унинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Шунингдек, ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика