1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда 43 ёшли эркак қиз болани ўғирлаб кетмоқчи бўлди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Хоразмда 43 ёшли эркак қиз болани ўғирлаб кетмоқчи бўлди

 

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 43 ёшли эркак қиз болани ўғирлаб кетишга урингани акс этган видео тарқалди.

 

Расмий хабарга кўра, 14 август куни Урганч шаҳрида бир нафар эркак вояга етмаган қизга нисбатан шубҳали ҳаракат қилганликда гумонланиб, бир гуруҳ фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

 

Вояга етмаган қизга нисбатан шубҳали ҳаракат қилишда гумонланган шахс — Урганч шаҳрида яшовчи, 2006 йилдан буён шизофрения ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган, 1980 йилда туғилган B.M. экани маълум бўлди ва у шу куннинг ўзида руҳий-асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди.

 

Ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика