Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб Хоразм вилоятида эксперимент тариқасида, келгусида эса, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан босқичма-босқич таъминланиши мумкин.
Шунингдек:
- давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларга оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилиши;
- умумий ўрта таълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув юкламаси 18 соатдан 16 соатга, юқори синф ўқитувчилариникини эса, 20 соатдан 18 соатга қисқартирилиши;
- давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларига кўп йиллик хизмат қилганлиги учун педагогик стажига қараб 30 фоизгача миқдорда устама тўлаб борилиши мумкин.


