1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттирди

Шундан сўнг мактаб раҳбари жазога тортилган.

Хоразмда директор ўқитувчиларга мактабни тозалаттирди

 

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалаш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ташкилот раҳбари ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддаси (Иш вақтининг нормал муддати)га зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган, ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилгани аниқланган.

 

Шу сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми (Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий жарима қўлланган. Бунда жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдори (330 минг сўм)нинг 5 бараваридан 10 бараваригача этиб кўрсатилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика