1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда педофилларга тайинланган енгил жазо бекор қилинди

6 апрель куни уларнинг иши судда қайта кўриб чиқилади.

Хоразмда педофилларга тайинланган енгил жазо бекор қилинди

 

Аввалроқ Хоразм вилоятидаги Меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва туман ФВБ раҳбари томонидан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани, бунинг ортидан эса Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани хабар қилинганди. Аммо мансабдорларга нисбатан суд томонидан енгил жазо тайинлангани жамоатчилик томонидан кескин муҳокамаларга сабаб бўлаётганди. Ҳолат бўйича Олий суд матбуот хизмати навбатдаги расмий муносабатини билдирди.

 

Қайд этилишича, бугун, 3 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А.М. ва А.Қ.га оид қисмини бекор қилган. Ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисида Хоразм вилоят прокуратураси кассация тартибидаги протест киритган.

 

Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

 

“Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади”, — дейилади хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика