1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмдаги ҳибсхонасида муддати ўтган дорилар борлиги аниқланди

Шифокорлар бундан фойдаланганми? Омбудсман текширув ўтказди.

Хоразмдаги ҳибсхонасида муддати ўтган дорилар борлиги аниқланди

 

2023 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров бошчилигида Ҳазорасп тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

 

Текшириш давомида ВСҲда ушланган ва қамоққа олинган шахслар мавжуд эмаслиги аниқланди. Муассасадаги шароитлар ўрганилганда, адвокат ва ушланганларнинг яқин қариндошлари билан учрашув хоналари ташкил этилгани ва барча керакли жиҳозлар билан таъминлангани, суриштирув хонаси видео ва аудио ёзиш мосламаси билан таъминлангани ҳамда ювиниш хоналари санитария талабаларига жавоб бериши ва соз ҳолатда экани маълум бўлди.

 

ВСҲда биринчи тиббий ёрдам учун захиралаб қўйилиши лозим бўлган 60 хил турдаги дори-дармон воситалари мавжудлиги текширилганда уларнинг баъзилари етишмаслиги, мавжудларининг айримларининг амал қилиш муддати ўтгани аниқланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика