1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмдаги “Лазги” фестивалига Фариборз Каннежад ҳам келди

У Британиянинг энг илғор маданият тарғиботчиси ҳисобланади.

Хоразмдаги “Лазги” фестивалига Фариборз Каннежад ҳам келди

 

Айни кунларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида биринчи “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 192 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Хорижий мехмонлар орасида Эрон маданияти тарғиботчиси Фариборз Каннежад ҳам бор.

У дунё бўйлаб эронлик энг машҳур мусиқа усталари иштирокида турли маданий тадбирлар ўтказиб келади.


Фариборз кўп йиллар давомида Лондон, Йорк, Камбридж, Оксфорд Университетларида Яқин Шарқ мусиқаси, жумаладан, Эрон нафис мусиқаси назарияси ва амалиётидан таълим берган.


Шунингдек, Фариборз Буюк Британиядаги “Nava Arts UK” мусиқа жамоасига асос солиб, Эрон мусиқасини британиялик аҳоли орасида Эроннинг турли вилоятлари анъанавий мусиқаларини намойиш қилиб келади.


“Nava Arts UK” орқали энг биринчи бўлиб Эронлик мусиқачилар, қўшиқчилар ва раққослар иштирокида расмий равишда Лондонда мусиқий дастурларини тақдим этишга эришган. 


Йиллар давомида Фариборз Эрон мусиқа ва рақс санъатига катта қизиқиш билан бу санъат турини дунё бўйлаб тарғиб қилишга ҳаракат қилади.


У ўз фаолияти давомида Буюк Британиянинг энг катта саҳналари, жумладан, Саунтбек Маркази, Барбакан Маркази, Британия Музейи, Виктория ва Альберт Музейи саҳналарида Эрон мусиқа ва рақс санъатини улкан ютуқ билан тарғиб қилишга эришган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика