1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Хоразмлик аёл эрига жаҳл қилиб, боласини калтаклади

01:28 / 28.07.2024

614

Хоразмлик аёл эрига жаҳл қилиб, боласини калтаклади

Хоразмлик аёл эрига жаҳл қилиб, боласини калтаклади

У қизчасини ётган жойида урган.

Ижтимоий тармоқда Хоразм вилоятининг Шовот туманида аёл эрига жаҳл қилиб, ўз фарзандини ургани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Маълумотларга кўра, 26 июль куни 2001 йилда туғилган аёл шаръий турмуш ўртоғи билан тортишиб, унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган қизини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаб, урган ва тасвирга олиб, отасига жўнатган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика