1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга қайси давлатлардан таклифлар тушмоқда?

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга қайси давлатлардан таклифлар тушмоқда?

 

Бугунги кунда Германия, Исроил, Япония, Россия, Латвия, Литва, Болгария, Польша каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

 

Бунда фуқаролар учун тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида бўш иш ўринлари кўрсатилган.

 

Ушбу бўш иш ўринлари бўйича хорижий тилларни биладиган ва малакага эга фуқаролар Агентликка мурожаат қилишлари мумкин.

 

Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш борасида дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари ваколатли ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилари билан музокаралар олиб борилмоқда ва фуқароларни ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича эришилган келишувлар ҳамда бўш иш ўринлари ҳақида қўшимча маълум қилинади.

 

Агентлик фаолиятининг меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш бўйича жами 42 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган. Шундан, 37 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 1 минг 900 га яқинига ҳуқуқий, 2 минг 250 га яқинига ижтимоий, 700 га яқинига моддий, шундан, 423 нафарига қарийб 22 минг АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган.

 

Шунингдек, 28 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 136 нафар юртдошимиз эса Ўзбекистонга олиб келинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика