1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Хорижда ноқонуний бўлиб турган фуқароларимиз борлиги бизни ташвишга солади” — Шавкат Мирзиёев

Президент меҳнат миграцияси масаласида элчихоналар ва консулликлар фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Хорижда ноқонуний бўлиб турган фуқароларимиз борлиги бизни ташвишга солади” — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда, жумладан Европа давлатларида ноқонуний ҳолатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари масаласи жиддий ташвиш уйғотаётганини билдирди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, меҳнат миграцияси билан боғлиқ муаммоларга тизимли ва фаол ёндашув талаб этилади.

 

Шу муносабат билан, бундан буён миграция оқими ортиб бораётган давлатларда, айниқса Европада, меҳнат мигрантлари билан ишлаш элчихоналардаги консулларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Президент бу йўналишда дипломатик ваколатхоналар масъулиятини ошириш зарурлигини қайд этди.

 

Маълум қилинишича, ўтган йили Россияда 150 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросига нисбатан “миграция амнистияси” қўлланилишига эришилган. Шу билан бирга, бошқа давлатларда ҳам фуқароларимизнинг қонуний асосда меҳнат қилиши учун шароит яратиш, бу борада хорижий томонлар билан музокараларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Президент, шунингдек, чет элдаги фуқароларни консуллик ҳисобига қўйиш тартибини янада соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича топшириқлар берди. Айни пайтда, фуқаролар ўзлари бўлиб турган мамлакат қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиши лозимлиги ҳам алоҳида қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика