Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида хорижда овоз бериш жараёнлари тўғрисида брифинг ўтказди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг 39 та хорижий давлатлардаги элчихона ва бош консулхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари ташкил этилди.
Ҳозирги вақтда, 39 та хорижий давлатдаги юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ташкил этилган 56 та сайлов участкаларида сайлов жараёнини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Хориждаги сайлов жараёнларининг дастлабкиси 9 июль куни Ўзбекистоннинг Япония ва Кореядаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланиб, сўнггиси Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналарда 10 июль соат 05:00 да якунланади.
Ҳозирги вақтга келиб, дунёнинг аксарият давлатларида, жумладан, Ўрта ва Яқин Шарқ, Осиё ва Тинч Океания , Европа давлатлари, Россия ва барча қўшни мамлакатларда овоз бериш жараёнлари бошланган ва давом эмоқда.


